.
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | Регистрация | Вход
Главная » 2009 » Mart » 23 » Озода Саидзода айбдор деб топилди
Озода Саидзода айбдор деб топилди
09:28

Озоданинг узи эса журналистларни айбдор деб топди ва барча хакикатни очикчасига очиб ташлади!

Реклама роликидан лавха.

Ана энди эса Озода билан сухбатдан у кимларни айбдор деб хисоблаши хакида сенсацион интервьюдан бахраманд булинг:


Тиниб тинчимас, мухлисларни хамиша хайратлантириб келаётган Озода, бир муддат жим булиб яна узини стилида хайратлантиришни давом эттиряпти.

«Штиль перед бурей» деган рус маколидек, кутилган туфондан олдин асосан шундай жимлик булганидан хамма Озодани яна бир нималар билан портллаш килишини гумон килиб тураганлимиз бежиз эмас.

Аввалига янги фамилия билан кайтди, сунгра эса мухлислар олдида уз айбини ювиш максадида узини 15 кунга хукм килди.

Озодага илк мазкур савол билан биринчи мурожаат килганимда хандон отиб кулиб жавоб килди:

-Янгилик керак ахир, каерга карама бир хиллик. Халкни зериктириш керак эмас, унга янги янги гоялар, янги нарсалар такдим килиш керак. Тугриси бу реклама ролик ва хабаридан мухлисларим яхшигина чучиб кетишибди, менга кунгироклар хануз тинмаяпти.

 

Концертдан олдин асосан биронта хит кушик килинарди, ёки клип айлантириларди

-Яна хамма катори нарсага ундаяпсизми? (кошларини чимиради). Узингиз уйланг бир-икки кушик билан бутун бошли концертимни реклама кила оламанми? Мухлисларимни ахир жуда хам согинганман, уларга бир-икки кушик килиб мана шу билан концертим утади дегандек, шу бир икки кушик билан концерт дастуримни юзи тарикасида такдим кила олмайман ахир. Одамлар билишади шундок хам, хит килишим, клип олиб айлантиришим зарур эмас, халкимнинг узи билади мени мехнатимни, санъатимни, ижодимни. Халкга унчалик таниш булмаган ёки бир икки кушиги билан бутун бошли концертини курсатадиганлар килаверсин рекламасини. Мени рекламам хам узгачалиги шу билан, мен мухлисларни согинтирдим, улар учун 15 кун жон дилим билан сахнада хизмат киламан, ва улар учун йигиб куйган дардларим, нолаларим бор. Ундан ташкари анча вакт шунчаки дам олганим йук, илмий изланишлар килдим уларнинг самараси, илк кадамлари билан концертимда мухлисларим билан булишаман.



Илмий ишлар, изланишлар, нахотки концертда хали маъруза хам укисангиз?

-(хандон отиб кулади) Халк сураса тик туриб укиб беришга хам тайёрман. Лекин жиддий айтадиган булсак, узимизнинг улмас тарихий ёдгорликларимизни кайта модернизация килиш билан шугулланаяпман. 12 макомнинг бир икки макомини кайта узимнинг ижроимда, модернизация килиб куйладим, ва у билан концертда тинглаб бахо беришлари мумкин.


Фамилиянгизн узгартирганингиз билан анча миш-мишлар хам купайди, вахоланки аввалги сухбатда тушунтириш киритган эдик.

- Мен уз фамилиямга миллийлик киритдим холос, ва уз ота-боболарим фамилиясини давом эттиришга жазм килдим. Биласизми, бошкаларга ухшаб «примадонна», «севги куйчиси», бирбалохон, ёки палончибону деган арзон енгил сотиб олинган нарсалардан фойдаланаётганим йук-ку. Кечирасиз-у шу нарсаларни узи ким килаяпти? Уларнинг атрофида ишлайдиган пресс-котиб ва хоказолар. Сизга тегмасину, хозир асл хакконий факат журналистман дегани колганми шоу-бизнесда?


Тушунмадим?

-Шоу-бизнес, санъатни уз фикри билан хакконий ёритадиган журналист колдими деб сураяпман? Ажабланманг хозир тушунтираман. Кайси шоу-бизнесни ёритадиган журналистга карама кайсидир хонанданинг пресс-котиби. Уша ишлайдиган газета ва журналда эса факат уша у ишлайдиган юлдузлар тушмайди хар хафта. Нотугри гапиряпманми? Хакикатга келинг тугри карайлик. Мана шундан хаммаси бошланади. Бир икки хонандага ишлайди кейин у хонандадан бунга гап ташиб уриштирадиганлар хам купайган. Шахсан узим билан хам булган бундай вокеа. Умуман журналист хонанда билан ишладими тамом, у хеч качон шоу-бизнесни хакконий ёритмайди. Хозир продюсер нима, маъмур нима, пресс-котиб нима тушуниб булмас даражага келиб колди. Хурматли журналистлар Сизларга илтимос, уз номингизни ерга югурдак номи билан урмай, журналист булиб адолатли ёндошишингизни сурайман. Жудаям хонанда билан ишламокчи булсангиз, журналистикадан аввал кетиб, сунг ана продюсер лицензиясини Узбекнаводан расмий тарзда олинг-да кейин ишланг. Агар мени олдимга интервью олгани журналист келса аввал кайси хонанда билан ишлайсиз деган савол билан мурожаат киладиган булдим. Ракобат бор жойда ракобатчингиз ишчиси Сизга кандай караши мумкин? У ишлаётган газетада албатта унинг хонандаси биринчи уринда булади, бошкалар эса йук. Мана шундан хар хил хит-парадлар, нотугри пиарлар ва хоказолар натижасида хакконийлик, адолатли кураш булмаяпти. Шоу-бизнесдаги асосий жанжалларга хам журналистлар сабабчи булаяптику. Энг зур деб хонандангизни газетангизда мактаб турсангиз, ва бу факат Сизни фикрингиз булса, уни бутун республика укиса демак нима булади?


Демак энди журналистлар айбдор?

-Тугри тушунинг, буни инкор килиб булмайди, бошка хонанда билан ишлайдиган журналист келиб мендан кандай интервью олади? Мен унга кандай ишонаман? Бор нарсани айтаяпман, улар провокация килишга утишяпти, мендан интервью олгани келган бир икки хонанданинг пресс-котиблари атайин провокация саволлари берганидан асаблана бошладим. Уларга эса айнан шу керак. Газетасида мана Озода бунака деди, унака деди дейдида, кейинги сонида уз юлдузини оппоккина, бегуборгина ва канотларини кокиб тургандек килиб курсатиб, ана энди таккослаларинг дейди. Мен доимо хакикатни гапириб уни таргибот килганман, ва ана шундан «жанжалкаш» деган ном олиб хануз азият чекаман, лекин халк билсин, айнан шоу-бизнес оламини ёритадиган журналистлар хозир иккиюзламачилик килишмокда. Журналист номига дог туширманглар. Кечирасизу агар мен хам пул тикадиган булсам курбим етади, ана кейин каерга карама хамма ерда Озода булади. Лекин менга бундай ёлгон керакмикан? Мени санъатимда, ижодимда ёлгон йук ва унга урин хам йук. Сохталикдан йирок махсулотим, шунинг учун хам халол ва халк ардогида.


Сизни узингиз билан кайси журналист ишлайди?

-Мен билан асл иши журналист булмаган арт-директор, менеджерлар, пиар-агентлар ишлайди. Албатта хамма журналистлар айбдор деяётганим йук, лекин кундан-кунга купайиб бормокда, ва баъзилари атайин мени провокация килаяпти ва уша баъзилари охир окибат кайсидур хонанданинг пресс-котиби булиб чикяпти. Уша улар ишлайдиган газета бошликлари билиб туриб нима учун рухсат беришаётгани тушунарсиз.


Сунгги пайт билишимизча Озода нафакат ижодкор хонанда, балки, дизайнер, декоратор, монтажчи, клипмейкер, аранжировкачи ва хоказо..

-Кунгилдагидек махсулот беришмаса керак булса курувчи хам булар экансиз (кулади). Мана куриб турганингиздек кулимдан кеча-ю кундуз ноутбук тушмайди, кушикларимни бир икки аранжировкачиларга бериб кунглим тулмагач мана узим шу билан машгулман. Чет-элда берган концертларимни лавхаларини монтаж киляпман, бундан ташкари китоб укишга хам вакт ажратяпман, сунгги пайтлар Мавлоно Жалолиддин Румийнинг хикматлар китобидан завкланаяпман. (ёнида турган бир туп китобларга ишора килиб орасидан Жалолиддин Румийнинг китобини олиб, ундан бир икки хикматни укиб беради).



Бу йилги имиджингизни куриб рости хайратландик, куз унгимизда 1001 кеча Шахризодаси ёки хинд фильмидаги Зийнат Омоннинг «Хаттуба» кушигидаги образи намоён булгандек

- (кулади) Умуман бу йил мухлислар куз унгида латофатли, нафис ва назокат куринишида намоён булишга харакат килмокдаман. Биласизми хар концерт олдидан куз унгимдан биронта ранг утади. Олдин эсингизда булса яшил ранглар билан бойитилган фотожамланма такдим килинганди, бу йил куз унгимдан кизил ранги утди. Шу ранг билан шаркона рухда имидж уйгунлаштириб беришга харакат килдим. Уйлайманки концертимдан сунг, мухлисларим яхши кайфиятдаги хайратланиш билан чикиб кетади.
Просмотров: 2720 | Добавил: uzstars | Рейтинг: 5.0/4 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Меню сайта
Форма входа
Календарь новостей
«  Mart 2009  »
DuSeChoPaJuShamYa
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Поиск
Друзья сайта
Статистика

Jami On-Line: 1
Mehmonlar: 1
Ishtrokchilar: 0
Наш опрос
Bizning qaysi bo'limimiz sizga masur bo'ldi?

Всего ответов: 58
Мини-чат
200